"Қайтиш ҳаққи" кўча- намойишларининг 45 жумасида 32 фаластинлик жароҳат олди
(last modified Sat, 02 Feb 2019 10:22:44 GMT )
феврал 02, 2019 15:22 Asia/Tashkent

Кеча Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ғазо бўлгасида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларининг 45 жума кунида 32 фаластинликларни жароҳатлангани ҳақида хабар қилди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, кеча  " Фаластинлик асирлар ёлғиз эмаслар" унвони остида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча -намойишлари ўтказилди.

Айтиш жоиздирки " Қайтиш ҳаққи" осойишта мақсаддаги кўча -намойишлар ўтган йилнинг 30 март " Ер куни" муносабати Ғазо бўлгасида бошланиб, илгаригидек давом этмоқда.

Ҳозиргача бу намойишлар жараёнида сионистик режим ўқидан 260 фаластинлик шаҳид бўлиб, 27 минг нафар ҳам жароҳатланган.