Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Эрон Исломий Инқилоби зўравонлар қаршисида қудрат билан тура олади
(last modified Tue, 05 Feb 2019 07:52:01 GMT )
феврал 05, 2019 12:52 Asia/Tashkent
  • Ҳизбуллоҳ Бош котиби: Эрон Исломий Инқилоби зўравонлар қаршисида қудрат билан тура олади

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби буюк шайтон-АҚШнинг барча душманликлари билан бир пайтда, 40 йилдан бери Эрон Ислом Инқилоби душманлар қаршисида қатъийлик билан тура олиб минтақада улкан ютуқларни қўлга киритган деб таъкидлади.

Алманор телеканалининг хабар қилишича, кеча Ҳизбуллоҳ Бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ  сўзлаган нутқида, минтақа учун  муҳим бўлган Эрон Исломий Инқилоби ютуқларини баён этар экан, Ҳазрат Имом Хумайний /р.а/  раҳбарлигидаги Исломий Инқилобнинг ғалабаси минтақа вазиятини ўзгартирди ҳамда  минтақада эрксевар халқлар ҳаракатларини ўйғонишига сабаб бўлди деб изоҳлади.

Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби, Исломий Инқилоб ғалабаси биз учун жуда муҳимдир, чунки  Эронда Исломий Инқилоб ғалабаси минтақамиз хусусан Фаластин, муқовимат кучлари, исломий уммат, тарих ва маданиятимизнинг тақдири билан чамбарчасб боғлиқдир деб қўшимча қилди.  Сайид Ҳасан Насруллоҳ  шунингдек Эрон Исломий Инқилобига қарши АҚШ фитналарини қаттиқ мағулуб бўлганига ишора қилар экан, халқ томонидан Исломий тузум ва Инқилоб раҳбарини қўллаб-қувватланиши, ўтан 40 йил мобайнидаги Эрон халқининг улкан мувафаққияти эди деб  аниқлик киритди.

Ёрлиқ