Сайид Ҳасан Насруллоҳ: Эрон минтақадаги энг таъсирчан мамлакатдир
Кеча Бейрут шаҳрида Эрон Исломий Инқилоб ғалабасининг 40 -чи йиллиги маросимида Ливан Ҳизбуллоҳи Бош котиби Эрон ислом жумҳуриятини минтақада энг таъсирчан мамлакат эканлигини таъкидлаб, Эрон давлати ўз қарори ва миллий ҳатти -ҳаракатида мустақил амал қиладиган саноқли мамлакатлардандир деб айтди.
ИРНА тарқатган хабарига кўра, Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби айрим Халқаро ташкилотлар сўнгги йилларда Эронни дунёда таъсирчан бўлган 13 мамлакат қаторига киритишган ва бошқа айрим ташкилотлар ҳам Эрон давлатини дунё миқёсида катта таъсирга эга бўлган 9 мамлакатдан бири эканлигини таъкидлашмоқда деб айтди.
Сайид Ҳасан Насруллоҳ Эрон Исломий Инқилобини, исломий, халқона, ҳамда эътиқод ва иймонга асосанган Инқилоб эканлигини баён қилар экан, Эрон Исломий Инқилобининг муҳим жиҳатини , Эрон халқининг қарши кураши ва душманлар қаршисида тура олишидир деб қўшимча қилди.
Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби ўз сўзларида, Эронга қарши АҚШ ва унинг иттифоқичларининг душманона сиёсатларига тўхталиб, Эрон давлати томонидан дунёдаги эрксевар ва мазлум халқлар, айниқса Фаластин мазлум халқини ҳимоя этилаётгани туфайли, АҚШ Эрон халқига қарши душманона сиёсатларини давом эттирмоқда деб таъкидлади.