Ғазо секторидаги кўча намойишларида 2 нафар шаҳид ва 17 нафар ярадор бўлди
(last modified Sat, 09 Feb 2019 06:20:13 GMT )
феврал 09, 2019 11:20 Asia/Tashkent
  • Ғазо секторидаги кўча намойишларида 2 нафар шаҳид ва 17 нафар ярадор бўлди
    Ғазо секторидаги кўча намойишларида 2 нафар шаҳид ва 17 нафар ярадор бўлди

Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг жума кунги хабарига кўра, Ғазо секторида қайтиш ҳаққи кўча намойишларининг қирқинчи жумасида 2 нафар шаҳид ва 17 нафар ярадор бўлди

Ал-Олам ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, ўтган йили 30 март кунидан "Қайтиш ҳаққи" номли тинч йўлидаги кўча намойишлари "Ер куни" муносабати билан Ғазо секторида бошланган эди. Шунингдек, айни пайтда ҳам ушбу кўча намойишлари давом этмоқда.

30 март кунидан ҳозирга қадар ушбу намойишларда 260 нафардан кўпроқ фаластинликлар Исроил ҳарбийлари томонидан отилган ўқлардан шаҳид бўлишди ва камида 27 минг нафар фаластинлик оғир тан жароҳати олди. 

Бундан ташқари, Ноблусда яшовчи 36 яшар асир Ёсир Ҳомид Аштия Сионистик режим қамоқхонасида шаҳид бўлди. 

51-ёшли фаластинлик асир Форс Баруд ҳам ўтган чоршанба куни Сионистик режим қамоқхонасида шаҳид бўлди. 

Ёрлиқ