Арабистоннинг Яманга қарата ҳаво ҳужуми давом этияпти
Арабистон қирувчи самолётлари томонидан Яманнинг Арҳаб шаҳрида олиб борилган ҳаво ҳужумида ўнлаб ноҳарбий бўлган яманликлар ҳаётдан кўз юмди
Арабистон қирувчи самолётлари томонидан Яманнинг Арҳаб шаҳрида олиб борилган ҳаво ҳужумида ўнлаб ноҳарбий бўлган яманликлар ҳаётдан кўз юмди. Яманнинг расмий Саба ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун шанба куни Санъо вилоятидаги Арҳаб шаҳрининг Байт Саъдан минтақасини бир неча бор бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум оқибатида ўнлаб тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмган. Ливаннинг ал-Миёдин телеканали тарқатган хабарига кўра, Саудия арабистони коалициясининг Байт Саъдан минтақасига қарата олиб борган ҳаво ҳужумида ҳам камида 50 нафар киши ўлган ва ярадор бўлган. Шунингдек, Саудия арабистони қирувчи самолётлари бугун шанба кунида ҳам Санъодаги халқаро аэропортни бир неча маротаба бомбадимон қилди. Натижада эса, аэропорт биноларига катта зарар етказилган. Яман халқ кучлари ва армиясининг ракета бўлинмалари ҳам бугун Саудия арабистони ҳужумларига жавоб тариқасида Арабистон жанубидаги Жайзоннинг Шақиқ минтақасидаги электр станциясини ракета ҳужуми ҳужуми билан нишонга олишди.