Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган террорчилик портлашда бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди
(last modified Sat, 10 Sep 2016 14:17:22 GMT )
сентябр 10, 2016 19:17 Asia/Tashkent
  • Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган террорчилик портлашда бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди

Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган террорчилик портлашда бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди

Ироқ пойтахти Бағдодда содир этилган террорчилик портлашда бир неча тинч аҳоли вакиллари ҳаётдан кўз юмди ва оғир тан жароҳати олди. Ирна аборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ироқ хавфсизлик манбаларининг маълум қилишича, бугун шанба куни Бағдод шаҳрининг шимолидаги ал-Тожий минтақасида бомба портлаши ортидан камида икки нафар ноҳарбий ўлган ва 11 нафар киши яраланган. Шунингдек, жума куни кечаси Бағдод шарқида юз берган террорчилик ҳаракатида ҳам 20 нафар инсон ҳаётдан кўз юмган ва яна 40 нафар киши оғир тан жароҳати олган. Шу билан бирга, Ироқ шарқидаги Диёла вилоятидаги Жэлула минтақасининг масъули Яқуб Юсуф ушбу минтақанинг 900 нафар қочқинлари яна ўз уйларига қайтиб келгани ҳақида хабар берди. Эндиликда, ушбу аҳолининг қайтиб келиши билан, ушбу минтақанинг террорчилардан тозаланганидан кейин ўн минглаб ироқликлар ўз уйларига қайтиб келишди. Шунингдек, Ироқдан яна бошқа хабар шундан иборатки, Ироқнинг Садр гуруҳи раҳбари Муқтадий Садр тарафдорлари Бағдод шаҳрининг Ҳусайнияларида ва масжидларида ҳамда Ироқнинг бошқа шаҳарларида тўпланишди ва Ироқ давлатидаги коррупцияга қарши курашишни ва ислоҳотлар ўтказилишини талаб этишди.