феврал 25, 2019 21:00 Asia/Tashkent
  • БМТ: Исроил террорчиларни қӯллаб-қувватлайди

БМТ Бош котиби апаратининг ҳисоботида келтирилишича Исроил террорчи гуруҳларни зарурий воситалар билан таъминлаш орқали қӯллаб-қувватлаб келади.

Сионистик режимга қарашли  «The Jerusalem Post» газетаси интернет сайтининг хабарига кӯра БМТ Бош котиби Антонио Гуттериш  апаратининг эълон қилишича Исроил Ал Қоиданинг тармоғи бӯлган "Таҳрир ал-Шом" ёхуд ӯша илгариги "Жабҳатун нусра" каби террорчи гуруҳларни қурол, пул ва тиббий ускуналар билан таъминлаган. 

«The Jerusalem Post»нинг ёзишича, Сурия Жавлон теппаликларида, сурияликлар яшайдиган 20 минтақада Исроил ӯзининг радиоактив чиқиндиларини келтириб кӯмиш ишини давом эттираётганидан хавотир билдирган.

БМТ Бош котиби апаратининг ҳисоботида таъкидланишича Исроилнинг Жавлон теппаликларидаги босқинчилик билан Суриядан тортиб олган ҳудудларга эгалик қилиши ғайриқонуний амал ҳисобланади.