Ол Сауд режимининг армияси Яманга қарши авиазарбарлар беришни кучайтирган
Ол Сауд режими қирувчи самолёллари яна бир бор Яманнинг турли минтақалари ва ҳудудларига авиазарбалар беришди.
Яманнинг Алмасира телеканали хабарига кўра, бугун эрта тонгда ҳам Ол Сауд режими армиясиининг ҳарбий учоқлари бир неча марта Ажжувф, Маъреб, Таъиз ва Лаҳаж вилоятларидаги Алмаслуб, Алғейл, Сарвоҳ, Алҳум Ҳайфо ва Карас минтақаларини бомбардимон этдилар.
Арабистон режими армиясининг Ямандаги Санъо ва Ҳажжа вилоятларига қарата кечанги ҳужумларида 24 нафар тинч аҳоли, улар жумласидан би нечта болалар ва аёллар қурбон бўлиб, ўнлаб кишилар жароҳат олишганди.
Яман армияси ва кўнгилли кучлари ҳам Ол Сауд режимининг ушбу тажовузларига жавобан, Жийзон шаҳридаги Ашшабака номли саудийларниг ҳарбий базасини нишонга олишди. Бу жавобий ҳужум натижасида Ол Сауд режимининг ушбу ҳарбий базасига жиддий зарар етказилди.