Саудия Арабистони дунёда энг кўп қурол импорт қилувчи режимдир
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i44219-Саудия_Арабистони_дунёда_энг_кўп_қурол_импорт_қилувчи_режимдир
SIPRI- Стокольмдаги Тинчлик бўйича Халқаро ўрганишлар муассасаси Саудия Арабистонини дунёда энг кўп қурол- яроқ импорт қила оладиган режим эканлигини эълон қилди.
(last modified 2026-02-11T10:27:37+00:00 )
март 11, 2019 17:23 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони  дунёда энг кўп қурол импорт қилувчи режимдир

SIPRI- Стокольмдаги Тинчлик бўйича Халқаро ўрганишлар муассасаси Саудия Арабистонини дунёда энг кўп қурол- яроқ импорт қила оладиган режим эканлигини эълон қилди.

Лондондаги Мидл ИСТ Эй ахборот сайтининг хабар қилишича, Швециядаги ушбу ўрганишлар марказининг йиллик ҳисоботига асосан 2014-2018 -чи йиллар давомида Арабистонга қурол- яроқ экспорт қилиш ҳажми 192 фоийзга кўпайган.

Мазкур ҳисоботда келтирилишича,  Арабистон режими ўтган 5 йил ичида 94 қирувчи самолётлар, Круз ракетаси билан жиҳозланган бомбардимончи самолётлар ва бошқа қурол- яроқларни АҚШ ва Британия давлатларидан сотиб олган. Бундан ташқари Ол Сауд режими келгуси 5 йил давомида  АҚШдан 98 ҳарбий самолётлар, 83 танка ва ракета ҳужумларига зид қалқонлар, Канададан 737 ҳарбий машиналар ва Испаниядан 5 ҳарбий кема ва Украинадан кичик масофага учадиган баллистик ракетлар импорт қилишни режалаштирган.