АҚШ коалицияси ҳужумида ўнлаб сурияликлар қурбон бўлди
(last modified Mon, 11 Mar 2019 14:02:20 GMT )
март 11, 2019 19:02 Asia/Tashkent
  • АҚШ коалицияси
    АҚШ коалицияси

АҚШ бошчилигидаги коалициянинг Сурия шарқидаги Дейруззувр минтақасига берган авиазарбаларида 50 нафар суриялик қону тўпроққа белантирилди.

Суриянинг СОНО ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Сурияда АҚШ содир этаётган жиноятлари давомида  ўз таъбири билан ИШИДга қарши АҚШ  бошчилигидаги коалиция қирувчи самолётлари Дейруззувр атрофидаги Албоғур лагерига авиазарбалар берди. Бу ҳужум натижасида аксарияти болалар ва аёллар бўлган сурияликлар қурбон бўлди.

 Ироқ ва Сурияда АҚШ бошчилигидаги коалицияси ҳужумларини кузатиб бораётган  Ейрверз назорат гуруҳининг эълонига кўра,  2014- чи йилдан бери бу коалиция ҳаво ҳужумларида Сурия мамлакатида 5 минг нафардан ортиқ тинч аҳолиси қурбон бўлган.