Яман армияси 5 ракета билан Арабистоннинг Усайр вилоятини нишонга олишди
(last modified Sun, 17 Mar 2019 08:13:25 GMT )
март 17, 2019 13:13 Asia/Tashkent
  • Яман армияси 5 ракета билан Арабистоннинг Усайр вилоятини нишонга олишди

Кеча Яман армияси ва халқ орасидан чиққан кўнгилли кучлари мамлакатга қарши Ол Сауд режими бошчилигидаги коалиция тажовузларига жавобан, 5 ракета орқали Саудия Арабистон жанубида жойлашган Усайр вилояти Алаб ўтиш постидаги Ол Сауд режими армияси позицияларини нишонга олишди.

Эрон телерадиокомпаниясинсининг хабар қилишича, Яман армияси ва кўнгилли кучлари  бу мамлактада ишлаб чиқарилган 5 -та " Зилзол-1"  баллистик ракеталар билан Усайр минтақасидаги Ол Сауд режими ҳарбийлари объектларига ҳужум қилишди.

Яман манбаларига кўра,  бу ҳужум натижасида Арабистон армияси катта талофат кўрган.

Кеча Яман армияси шунингдек  Арабистон  жанубидаги Жийзон ва Яман марказидаги Мореб минтақаларида ҳам Саудия Арабистони ёлланмалари позицияларини нишонга олишганди.

Ёрлиқ