Туркияда Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилиши ўтказилади
Бугун Покистон ТИВ раҳбари Туркия мезбонлигида Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларининг фавқулодда йиғилишини ўтказилиши ҳақида хабар қилди.
Покистон ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурайший 22 март куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарлари кенгашининг фавқулодда йиғилишини исломофобияга қарши кураш ҳамда исломбадбинликка қарши кураш ва унинг хавфли оқибатларини кўриб чиқиш учун таъсирчан йўлларини ижро этиш мақсадида ўтказидишини эълон қилди.
Покистон ТИВ раҳбари ўз сўзларида кеча Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човуш ўғлу билан телефон орқали суҳбатидан кейин бу қарорга келишганини таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Янги Зеландиядаги икки масжидга қарши уюштирилган теракт оқибатида 52 киши қрубон бўлиб, 47 нафар жароҳат олди.