Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб норозилик намойиши ўтказишди
(last modified Mon, 12 Sep 2016 13:16:18 GMT )
сентябр 12, 2016 18:16 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб норозилик намойиши ўтказишди

Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг юқори мартабали руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб норозилик намойиши ўтказишди

Баҳрайн халқи Баҳрайн шиаларининг юқори мартабали руҳонийси шайх Ийсо Қосемни ҳимоя қилиб норозилик намойиши ўтказишди. Луълуа ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, юзлаб Баҳрайнликлар Баҳрайн пойтахти Манаманинг ад-Дароз минтақасида Баҳрайн шиаларининг юқори мартабали руҳонийси шайх Ийсо Қосемнинг уйи яқинида намойиш ўтказиш билан Ол Халифа режими жиноятларини қоралашди ва сиёсий маҳбусларни ҳамда қамоқдаги уламоларнинг озодлигини ва ушбу режимнинг золимона ҳукмларининг бекор қилинишини талаб этишди. Баҳрайнлик намойишчилар Шайх Ийсо Қосемнинг расмларини қўлларида кўтариб олиб ўз мақсадлари амалга ошмагунча норозилик намойишларини давом эттиришларини таъкидлашди. Ол Халифа режими 66 кундан бери Ийсо Қосем уйи жойлашган Дароз маҳалласини қуршаб олиб Баҳрайн халқини ушбу минтақага киришларига тўсқинлик қилиб келияпти.