Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулодда йиғилиши чиқарган сўнгги баёноти билан якунланди
Янги Зеландиядаги икки масжидга қарши уюштирилган террорчилик ҳужумларни ўрганиб чиқиш мақсадида Туркиянинг Истанбул шаҳрида Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фавқулдда йиғилиши чиқарилган сўнгги баёноти билан ўз якунига етди.
Туркиянинг Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, кеча Истанбул шаҳрида бошланган Ислом ҳамкорлик ташкилоти ТИВ раҳбарларининг фавқулодда йиғилиши сўнгида исломофобияга қарши халқаро миқёсида кураш олиб бориш шиори билан 20 моддадан иборат баёнот чиқарилди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти фавқулодда йиғилишин охирида чиқарилган баёнотида келтиришича, Ислом ҳамкорлик ташкилоти оддий мусулмонларни терроризм ва экстремизда айблаш каби тўҳматларни ҳеч қачон қабул қила олмайди.
Ислом ҳамкорлик ташкилоти баёнотида Янги Зеландия давлатига ушбу терактни кескин қоралагани ҳамда бу мамлакат Бош вазирини террорчилик ҳужумларни маҳкум этиши ва мусулмонларга нисбатан ижобий позициясига миннатдорчилик билдирилган ҳамда Янги Зеландия жомеасининг турли қатламини мусулмонларга ҳамдардлик билдиргани олқишланган.
Мазкур баёнотда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотларни 15 март кунини ислофомофобияга қарши кураш учун Халқрао миқёсида ҳамжиҳатлик усанаси сифатида эълон қилишга чақирилган.
-
Янги Зеландиядаги иккита масжидда содир этилган отишмада 49 киши қурбон бўлди
-
Янги Зеландиядаги масжидда отишма қандай юз берди? (фоторепортаж)