Довудӯғлу Туркияда янги партия таъсис этмоқчи
(last modified Wed, 03 Apr 2019 12:10:07 GMT )
апрел 03, 2019 17:10 Asia/Tashkent
  • Довудӯғлу Туркияда янги партия таъсис этмоқчи

Туркиядаги "Хабар" газетаси собиқ бош вазир Аҳмад Довудӯғлу Туркияда янги партия таъсис этади, дея иддао қилди.

Эрон Телерадиокомпанияси мухбирининг Анқарадан хабар беришича "Хабар" газетасида журналист Фатиҳ Олтойлининг ёзишича  31 март куни маҳаллий сайловларнинг натижалари эълон қилингач, собиқ бош вазир  Аҳмад  Довудӯғлу  Туркияда янги сиёсий партия таъсис этиш ишига киришиб,  Меҳмет Шимшек ва Али Бобожон каби Эрдуғон давлатининг собиқ вазирлари билан мулоқот қилган.

.Фатиҳ Олтойлига кӯра уч ой давомида амалдаги давлат кабинети ҳамда Адолат ва Тараққиёт ҳоким партияси сафларига жиддий ӯзгаришлар киритилишидан сӯнг  янги сиёсий партиянинг таъсис этилганлиги эълон қилинади.