Эрдуған АҚШ таҳдидларига аксиламал кўрсатди
(last modified Sat, 06 Apr 2019 07:21:16 GMT )
апрел 06, 2019 12:21 Asia/Tashkent
  •  Эрдуған  АҚШ таҳдидларига аксиламал кўрсатди

Туркия президенти АҚШ президентининг ўринбосарининг Туркия Россиядан С-400 -ракета ҳужумларига зид қалқонини харид қилганида НАТОдан чиқарилади деган сўзларини кескин танқид қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, кеча Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Туркия томонидан Россиянинг С-400 русумли ракета ҳужумларига зид системасини харид қилишига қарши Mike Pence сўзларига кўрсатган аксиламалида, бу изҳорот катта хатоликдир деб айтди.

Туркия президенти  Туркия ва Россия ўртасида ўтказиладиган стратегик олий кенгашининг келаси йиғилишига ишора қилар экан, мазкур йиғилишда Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид системани харид қилиш масаласи муҳокама қилинади деб қўшимча қилди.

АҚШ президентининг ўринбосари Майк Пенс  Вашингтонда ўтказилган НАТО ташкилотини таъсис этилганлигининг 70-чи йиллигида,  Анқара давлатини Россиядан С-400 ракета ҳужумига зид қалқонни харид қилиши тўғрисида огоҳлантириб,  Туркия НАТОда қолиш ва ё С -400 системасини харид қилишдан бирини танлаши керак деб таъкидлади.