Ол Сауд режимининг янги жиноятлари Халқаро миқёсида қораланмоқда
(last modified Thu, 25 Apr 2019 09:28:30 GMT )
апрел 25, 2019 14:28 Asia/Tashkent
  • Ол Сауд режимининг янги жиноятлари Халқаро миқёсида қораланмоқда

Маданий фаоллар ва Халқаро ташкилотлар Ол Сауд режими томонидан 37 нафар арабистонликлар бошини танасидан жудо қилиш олқари қатл этилганидан нафратланиш изҳор этдилар.

Кеча Ол Сауд режимининг ноинсоний  сиёстлари ва жиноятларига эътироз билдирган ташкилотлар Лондон шаҳридаги бу режим элчихонаси олдида митинг ўтказиб, Ол Сауд режимига қарши  шиорларини эълон этдилар.

Европа Иттифоқи чиқарган баёниясида,  Ол Сауд режими томонидан 37 нафарнинг  бошини танасидан жудо қилиш орқали  қатл этилганини кескин қоралаб, Саудия Арабистон режимининг бундай сиёсатлари  Риёд режимида инсон ҳуқуқларига нисбатан салбий қарашлар мавжудлигидан далолат бермоқда деб изоҳлади.

БМТда ҳам  бу ташкилотнинг инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бошлет Арбистонда ижро этилган сўнгги қатлларни кескин қоралади.

Халқар Амнистия ташкилоти ҳам  Арабистонда оммавий қатл ҳукмини ижро этилгани  Ол Сауд режими учун инсон ҳаёт ва шарафи муҳим эмаслигини кўрсатиб берди. Бу режим ўз мухолифларига зарба бериш учун қатл этишни сиёсий абзал сифатида фойдаланаётгани барчага маълум бўлди деб таъкидлади.

Халқаро миқёсида Ол Сауд режими сиёсатларидан нафратланишларни тобора кўпайиб бориши билан бирн пайтда, АҚШ ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари хусусан Британия Ол Сауд режимини қурол яроқ билан таъмин этувчи мамлакталар қаторидалар.