БМТ Ямандаги инсоний бўҳронлар тўғрисида огоҳлантирди
Инсонпарварлик ишларидаги БМТнинг мувофиқлаштирувчиси Яманда инсоний фожеалар ва бўҳронларни янада ошиб боришига ишора қилиб, Яман халқининг 80 фойизи ёрдамга муҳтождир деб эълон этди.
Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, инсонпарварлик ишларидаги БМТнинг координатори Лиз Гранди Яманнинг 24 миллион аҳолиси инсонпарварлик ёрдамга муҳтождир дея айтди.
Лиз Гранди шунингдек, Ол Сауд режимининг бомбардимонлари ва ҳаво ҳужумлари остида қолган яманлик оилалар ҳаётнинг энг дастлабки шароити ва эҳтиёжидан маҳрумлар деб эълон этди.
Бошқа томондан юқумли касаликларни тарқалиши 2017 чи йилдан бери 2 минг 500 нафар яманликнинг ҳаётига зомин бўлган.
Сўнгги маълумотларга кўра, икки миллион 200 минг нафар ҳам юқумли касалликларга мубтало бўлган.
Ол Сауд режими, БАА ва бир нечта бошқа арабий режимлар АҚШ ёрдами билан 2015 -чи йилдан бери Ямнага қарата кенг қамровли ҳужумларни бошлаган.