Бағдоднинг Алаъзамия минтақасида портлаш юз берди
сентябр 13, 2016 18:54 Asia/Tashkent
Ироқ пойтахти Алаъзамия минтақасида юз берган портлашда бир гуруҳ жабрландилар.
Ироқнинг хавфсизлик манбаларига таяниб, ИРНА тарқатган хабарига кўра, Бағдод шимолидаги Алаъзамия минтақаисда юз берган бугунги теракт натижасида бир нафар тинч аҳоли қурбон бўлиб, 8 киши жароҳат олишди.
Бошқа хабар шуки, Ироқ давлат армияси бу мамлакатнинг Найнаво вилояти Мусил шаҳри яиқнидаги қишлоқларидан бирига қарши террористлар ҳужуми олди олинди.
Мазкур хабарга кўра, ушбу тўқнашувларда ИШИД террорчилик гуруҳининг 22 аъзоси йўқ қилинди.