Фаластин ишғолидан бери юз минг нафар фаластинлик шаҳид бўлган
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i45437-Фаластин_ишғолидан_бери_юз_минг_нафар_фаластинлик_шаҳид_бўлган
Фаластин сарзаминини ишғол этилганлигинг 71-чи йиллиги муносабатида Фаластиннинг марказий статистика идораси бу йиллар давомида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 100 мингга етганини эълон қилди.
(last modified 2026-02-19T07:57:17+00:00 )
май 15, 2019 12:57 Asia/Tashkent
  • Фаластин ишғолидан бери юз минг нафар фаластинлик шаҳид бўлган

Фаластин сарзаминини ишғол этилганлигинг 71-чи йиллиги муносабатида Фаластиннинг марказий статистика идораси бу йиллар давомида шаҳид бўлган фаластинликлар сонини 100 мингга етганини эълон қилди.

Фаластиннинг маълумотлар марказининг кечанги хабарига кўра, статистик маълумотлар, 1967 -чи йилдан бери сионистик режими бир миллион марта фаластинликларни қўлга олганидан далолат беради.

Мазкур хабарга асосан,  айни пайтда 5700 нафар фаластинликлар сионистик режим қамоқхоналарида асир қилинган. Асирлардан 250 нафарини болалар, 47 нафарини аёллар ташкил қилади. Фаластинни ишғол этиш фожеаси жараёнида  ишғол этилган сарзаминлардаги 1 миллион 400  минг нафар фаластинликлардан 800 минг нафари қочқинликка юз тутишган.

Фаластин халқи  15 май кунини сионистик режим томонидан 1948 -чи йили Фаластин сарзаминини ишғол этилгани сабаб Накбат куни яъне мусибат куни дея номлашган. Айни ушбу санада сионистик режими Англия давлатининг ҳимоятлари ва фитналари билан Фаластин сарзамини ишғол этди.