Тел-Авивдаги сионистик режим ҳарбий базасида портлаш содир бўлди
Тел-Авивдаги сионистик режим армиясининг ҳарбий базасидаги портлаш оқибатида ёнғин юз бергани айтилади.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча сионистик режим армияси наттоғи Ронан Манлис Тел-Авивдаги бу режим ҳарбий базасида ёнғин юз берганини тасдиқлаб, ҳодиса Tel HaShomer ҳарбий базасида содир бўлган деб эълон этди.
Сионистик режим ОАВ-и ҳодиса тафсилотларига ишора қилмай, мазкур базада даҳшатли портлашлар овози эшитилди ва келиб чиққан ёнғин катта молиявий зарар етказди деб таъкидлашди.
Тарқатилган видеотасвирлар ҳам сионистик режим армияси ҳарбий базасидаги ёнғиндан қуюқ тутун ҳавога чиққани ва ҳатто бир неча километрдан ёнғинни кузатиш мумкинлигидан далолат бермоқда.
Тел -Авив шаҳрининг бир қисмида жойлашган сионистик режим армиясининг базаси Исроилнинг Шибо касалхоналик маркази ва мудофаа кучларининг маркази ҳисобланади.
Ҳозиргача ёнғин сабаблари тўғрисида хабар тарқатилмаган.