Яман армияси томонидан Арабистондаги Жийзон аэропорти нишонга олинди
(last modified Sun, 26 May 2019 10:34:04 GMT )
май 26, 2019 15:34 Asia/Tashkent
  • Яман армияси томонидан Арабистондаги Жийзон аэропорти нишонга олинди

Бугун Яман армияси ва кўнгилли кучларининг учувчисиз учоқлари бўлинмаси " Қосиф 2" русумли учувчисиз учоқ билан Арабистон жануби ғарбидаги Жийзон аэропортида жойлашган тажовузкор Ол Сауд режими қирувчи самолётлари тураргоҳини нишонга олганини эълон этди.

Яман манбаларига таяниб, Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича,  кузатиб аниқланганидан кейин Яман армияси учувчисиз учоқ билан Жийзон аэрорпортидаги тажовузкор Ол Сауд режими қирувчи самолётлари тураргоҳига ҳужум қилган.

Шу ҳолда Ансоруллоҳ ҳаракати наттоғи Азиз Рошид Яман армияси томонидан Жийзон аэропортидаги ҳарбий самолётлар тураргоҳини нишонга олинганини тасдиқлаб,  Ол Сауд режими масъуллари ҳозиргача бу борада ҳеч қандай аксиламал кўрсатишгани йўқ деб изоҳлади.

Азиз Рошид шунингдек Ол Сауд режимининг барчаа аэропортлари Яман армияси учувчисиз учоқлари томонидан нишонга олиниши мумкинлигини истисно қилмади.

Яман армияси шунингдек Жийзон минтақасида Ол Сауд режими тажовузкор коалициясининг яна бир учувчисиз учоғини уриб туширишга муваффақ бўлди.

Ёрлиқ