Маҳмуд Аббос: " Аср муомаласи" лойиҳаси ҳеч қачон амалга оширилмайди
(last modified Tue, 28 May 2019 07:46:57 GMT )
май 28, 2019 12:46 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Аббос:

Фаластин мухторияти раҳбари " Аср муомаласи" лойиҳасининг бир қисми сифатида Баҳрайнда ўтказилиши кутилаётган йиғилишга кўрсатган аксиламалида, бу лойиҳа ҳеч қачон ижро этилмайди ва Фаластин масаласини ҳам фақат сиёсий йўл билан ҳал этишнинг имкони бор деб айтди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, кеча Маҳмуд Аббос  Фаластин масаласини иқтисодий йиғилиш ўтказиш орқали эмас, балки  сиёсий йўл билан ҳал этиш мумкин деб қўшимча қилди.

Фаластин мухторияти раиси шунингдек, "Аср муомаласи" ми ё " Шармандалик муомаласи" -ми ҳеч қандай натижа келтирмайди ва жаҳаннамда қолиб кетиши муққарар. Албатта Баҳрайн йиғилиши ҳам самарасиз бзлиб жаҳаннамда қолиб кетади деб таъкидлади.

" Аср муомаласи" лойиҳаси Фаластинни ҳуқуқини паймол қилиш мақсадида АҚШ томонидан таклиф қилинган лойиҳадир.

Бу лойиҳа минтақадаги айрим режимлар хусусан Саудия Арабистони розилиги ва ҳамкорлиги билан тайёрланган.

АҚШнинг " Аср муомаласи" лойиҳаси асосида, Қуддуси шариф сиоинстик режимга берилиши кутилмоқда, бошқа мамлакатлардаги  фаластинлик қочқинлар ҳам ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум қолиб, Фаластин  фақат  ишғол этилган сарзаминларнинг моликияти сифатида Ғазо сектори ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқида қоладию холос.