май 29, 2019 14:53 Asia/Tashkent
  •  Ямандаги ташкилотлар ҳам халқни Халқаро Қуддус кунидаги кўча намойишларда қатнашишга чақирдилар

Кеча Ямандаги митинглар ўтказиш бўйича қўмитаси яманликларни Халқаро Қуддус кунида ўтказиладиган кенг-қамровли кўча -намойишларда фаол қатнашишга чақирди.

Алмасира телеканалининг хабар қилишича,  Яманда митинглар ўтказиш бўйича қўмитаси Яман халқини " Аср муомаласига қаршимиз" шиори остида Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума кунида бўли ўтадиган Халқаро Қуддус кунидаги кўча-намойишларда  қизғини қатнашишга даъват этди.

Яман халқи ҳам ҳар йили фаластинликларга қарши АҚШ ва сиоинстик режим жиноятларини қоралаб, Қуддуси шарифни ҳимоя қилиш мазмунидаги шиорлари билан Халқаро Қуддус кунида қатнашадилар.

Дунёнинг турли мамлакатлардаги мусулмон халқларни ирқпараст сионистик режим сиёсатларига нисбатан  нафратини билдиришлари учун Исломий Эрон асосчиси Имом Хумайний /р.а/ томонидан Муборак Рамазон ойининг энг сўнгги жума куни Қуддус куни дея номланганди.

Шу йилги Халқаро қуддус куни джжорий йилнинг 31 май ва  Рмазон ойининнг 25-чиси кунида ўтказилади.

Ёрлиқ