Сионистик режим армияси Сурия жанубига ҳужум қилди
(last modified Sun, 02 Jun 2019 11:42:05 GMT )
июн 02, 2019 16:42 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим армияси Сурия жанубига ҳужум қилди

Сионистик режим қирувчи самолётлари, Сурия жанубидаги Қунайтара минтақасининг шарқига авиазарба берди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича,  Суриянинг ракета  бўлинмаси манбаларининг хабар қилишича бугун  сионистик режим ҳарбий учоқлари томонидан отилган ракеталар Сурянинг ҳаво-ҳужумарига зид системаси томонидан бартараф этилган.

Хабарга асосан, сионистик режимни ракета ҳужумларида 3 нафар суриялик ҳарбийлар ҳалок бўлиб 7 нафар жароҳат олгани айтилади.

 Дамашқнинг жануб минтақаси Жўлон теппаликлари томонидан нишонга олинди,аммо Сурия армиясининг ҳаво-ҳужумларига зид системасининг,  аксиламалига дуч келди.

Ўтган душанба куни ҳам сионистик режим армияси Қунайтара вилоятидаги Тал-Ашшиор минтақасини ракета билан нишонга олганди. Бу ҳужумда ҳам суриялик ҳарбийларидан бири ҳалок бўлиб бири нечтаси жароҳатланганди.

Сионистик режим ҳардоим  террорчиларни ҳимоя қилиш мақсадида, Сурия армияси позицияси ва инфратузилмаларини нишонга олади.