Яман армияси учувчисиз учоқ орқали Арабистоннинг Абҳо аэропортига зарба берди
(last modified Mon, 17 Jun 2019 07:14:12 GMT )
июн 17, 2019 12:14 Asia/Tashkent
  • Яман армияси учувчисиз учоқ орқали Арабистоннинг Абҳо аэропортига зарба берди

Яман армияси ва кўнгилли кучлари учувчисиз учоқлар орқали Арабистон жануби ғарбидаги Абҳо аэропортининг нишонга олишганини маълум этдилар.

Яманнинг Алмасира телеканалигининг бугунги хабарига кўра,  Ямна армияси "Қосиф 2 эко" учувчисиз учоқдан  фойдаланиб, Арабистон аэропорига ҳужум қилишган. 

Яман армиясининг бу ҳужуми сўнгги беш кун ичида Арабистон жануби ғарбидаги Усайр минтақасининг Абҳо аэропортига уюштирган 4-чи ҳужумидир.

Ол Сауд режимининг Яманга қарши ҳужумларни бошлаганидан бери, Яман давлат армияси Арабистон ва унинг иттифоқчиларининг ўнлаб учувчсиз учоқларини уриб туширишга муваффақ бўлган.

Арабистон ва унинг иттифоқчиларини Яманга қарши ҳужумларида ҳозиргача  16 минг яманлик қурбон бўлиб, ўн минглаб нафар жароҳат олишгани. шунингдек миллионлаб яманликлар қочқинликка юз тутган.

 

 

Ёрлиқ