Баҳрайн халқи Манама йиғилишига қарши норозилик намойишлар ўтказишди
(last modified Sun, 23 Jun 2019 10:38:58 GMT )
июн 23, 2019 15:38 Asia/Tashkent
  • Баҳрайн халқи Манама йиғилишига қарши норозилик намойишлар ўтказишди

Баҳрайн халқи Манамада фаластинликларга қарши конференция ўтказилишини қоралашди

Баҳрайн халқи Манаманинг турли минтақаларида ўтказган норозилик намойишларда  Фаластин масаласига қарши ҳаракатларда АҚШ ва сионистик режимга ҳамроҳлик қилаётгани туфайли Ол Халифа режими ва бошқа арабий режимларга нисбатан нафратини эълон қилишди.

Бундан олдин ҳам Баҳрайндаги гуруҳлар ва фаоллар ўтказган йиғилишида  Манамада АҚШ -сиоинстик  конференциясини ўтказилишига эътироз билдиришганди.

" Аср муомаласи" лойиҳасини ижро этишнинг илк босқичи бўлган Баҳрайндаги иқтисодий конфренция 25-26 июнь кунлари ўтказилиши кутилмоқда.

 Фаластин халқи ҳуқуқига баррҳам беришга  қаратилган " Аср муомаласи"  АҚШ лойиҳаси асосида, Қуддус шарифга сионистик режимга топшириб, бошқа мамлакатлардаги фаластинлик қочқинлар ўз ватанига қайтиш ҳаққидан маҳрум бўлишади. Фаластин эса  фақат Ғазо бўлгаси ва Иордания дарёсининг ғарбий қирғоқидаги бошқа сарзаминлар билан чекаланиб қолади.    

Ёрлиқ