Маҳмуд Аббос: "Аср муомаласи" лойиҳаси натижасиз қолади
(last modified Mon, 24 Jun 2019 06:43:11 GMT )
июн 24, 2019 11:43 Asia/Tashkent
  • Маҳмуд Аббос:

Фаластин мухторияти раиси "Аср муомаласи" АҚШ-сионистик лойиҳасини ҳеч қачон амалга ошмайдиганини таъкидлади.

Эрон телерадиокоманиясининг хабар қилишича, кеча Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос  Ромуллоҳда ўказилган Фатҳ ҳаракати марказий қўмитаси йиғилишида Фаластин масаласини ҳал қилишни энг муҳим ва асосий мавзулардан эканлигига тўхталиб,  " Аср муомаласи" лойиҳаси ижро этилиши мумкин эмас чунки бу лойиҳа Фаластин армонини нобуд қилади деб айтди.

Фаластин мухторияти ТИВ-и ҳам тарқатган баёнясида, АҚШнинг Фаластинга қарши лойиҳалари оқибат мағлуб бўлади деб эълон этди.

Эслатиб ўтамиз Баҳрайн пойтахти Манма шаҳри 25-26 июнь кунлари  "Аср муомаласи" АҚШ-сионистик лойиҳасини ижро этиш йўналишидаги иқтисодий йиғилишини мезбонлик қилади.

Шу асосда Ҳамас- Фаластин исломий муқовимат ҳаракати етакчи аъзоси  Манама иқтисодий йиғилишини ўтказилишини сиоинстик режимнинг босқинчилик сиёсатларини ҳимоя қилишдан ўзга нарса эмаслигини маълум этди.

Кеча Ҳамас ҳаракати етакчи аъзоси, Манама иқтисодий йиғилиши арабий мамлакатлар хусусан Иорданияга пора бериш эвазида фақат масаласини бекор қилиш ҳисобланади деб эълон этди.