Яман фуқаролик жамияти ташкилотлари Арабистоннинг Яманга қарши ҳужумларини қоралади
(last modified Wed, 14 Sep 2016 13:30:37 GMT )
сентябр 14, 2016 18:30 Asia/Tashkent
  • Яман фуқаролик жамияти ташкилотлари Арабистоннинг Яманга қарши ҳужумларини қоралади

Яман фуқаролик жамияти ташкилотлари иттифоқи Саудия арабистони қирувчи самолётлари томонидан Яманниннг турли вилоят ва шаҳарларини бомбардимон қилиш ҳаракатларининг давом этаётганини қоралади

Яман фуқаролик жамияти ташкилотлари иттифоқи Саудия арабистони қирувчи самолётлари томонидан Яманниннг турли вилоят ва шаҳарларини бомбардимон қилиш ҳаракатларининг давом этаётганини қоралади. Яманнинг Саба ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Яман фуқаролик жамияти ташкилотлари иттифоқи чоршанба кунги баёнотида Арабистон томонидан Яман халқига қарши тақиқланган қуроллардан фойдаланишини инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро қонунларнинг ошкора бузилиши деб атади.

Фуқаролик жамияти ташкилотлари иттифоқининг баёнотида келишича, Арабистоннинг Яманга қарши жиноятларининг давом этишида айниқса Яман халқини оммавий тарзда ўлдириши Арабистоннинг Яман аҳолисига хусусан гўдаклар ва аёлларга ҳужум қилиш ва уларга нисбатан зўравонлик қилиш ниятида қатъий эканлиги намойиш этди. Шу билан бирга, Синхува ахборот агентлигининг хабар қилишича, Саудия арабистони тажовузкор самолётлари Яман пойтахти Санъо шимолидаги Савра шаҳрида жойлашган стадионни нишонга олиб бомбардимон қилди. Ушбу ҳужум ортидан ушбу стадионга катта талофат ва зарар етказилди.