Қуддусда юз берган тўқнашувларда 80 нафар фаластинлик жароҳатланди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46252-Қуддусда_юз_берган_тўқнашувларда_80_нафар_фаластинлик_жароҳатланди
Ишғол этилган Қуддуснинг Исавия шаҳарчасида фаластинликлар ва сионистик режим босқинчилари ўртасида юз берган тўқнашувларда 80 нафар Фаластин жароҳат олган.
(last modified 2025-06-23T12:36:26+00:00 )
июн 29, 2019 15:51 Asia/Tashkent
  • Қуддусда юз берган тўқнашувларда 80 нафар фаластинлик жароҳатланди

Ишғол этилган Қуддуснинг Исавия шаҳарчасида фаластинликлар ва сионистик режим босқинчилари ўртасида юз берган тўқнашувларда 80 нафар Фаластин жароҳат олган.

Маҳаллий манбаларга таяниб, Фаластин маълумотлар марказининг хабар қилишича, кеча бу минтақада фаластинликлар ва  сиоинсти  режим босқинчилар ўртасида тўқнашувлар бошланди ва шанба тонгигача давом этди.

Эслатиб ўтамиз сионистик режим ҳарбийлари ўқидан озодликка чиққан фаласттинилк асир Муҳаммад Самир Убайдни шаҳид бўлгани ортидан, Исавия шаҳарчасида фаластинликлар ва сионистлар ўртасида тўқнашувлар бошланди.

Сионистик режим ҳарбийлари шунингдек  Исавия шаҳрида 19 нафарни қўлга олди. Қўлга олинган шахслардан аксариятини шаҳид Муҳаммад Самир Убайднинг яқин кишилари ташкил этади.

Фаластиннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳам кеча  Ғазо  ва ишғол этилган сарзаминлар чегарасида ўтказилган " Қайтиш ҳаққи" кўча намойишларда 49 нафар фаластинлик сионистлар ўқидан жароҳатланди.