Эфиопиялик муҳожирлар ирқпарастлик ва зўравонликка қарши эътироз қилишди
(last modified Sat, 06 Jul 2019 11:52:17 GMT )
июл 06, 2019 16:52 Asia/Tashkent
  • Эфиопиялик муҳожирлар ирқпарастлик ва зўравонликка қарши эътироз қилишди

Ишғолий сарзаминларда истиқомат қилувчи эфиопиялик яҳудийлар (Фалаша) сионистик режим ирқпарастликларига қарши эътирозларида Фаластин дея шиор эълон қилишди.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, эфиопиялик эътирозчилар жума куни сионистик режим расмийларига қарши қилган эътирозларида "Фаластин" номини олиб фарёд кутаришди ва айримлари эса "такрим" айтишарди.

Якшанба кунидан бошлаб минглаб Фалаша яҳудийлари сионистик режим полицияси томонидан  эфиопиялик ёш йигит Саламон Тиконинг ўлдирилишига эътироз билдириб, Тель-Авив, Ҳайфа, Эшдуд, Эшкалон шаҳарларида эътирозли кўча намойишлар ўтказишди. Бу эътирозли кўча намойишларда 60 киши сионистик режимнинг ҳарбийлари томонидан қўлга олинди. 

Эфиопиялик яҳудийлар (Фалаша) қашшоқ гуруҳлар жумласига кирадиган гуруҳдир. Булар сионистларнинг ваъдаларига таяниб ишғолий сарзаминларга муҳожират қилишди. Аммо бу ерда камситишлар билан юзмаюз бўлишди ва уларга учинчи даражали фуқаролар сифатида муносибат қилишади. 

Ёрлиқ