Сионистик режим 6 яшар фаластинлик болани шаҳодатга етказди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i46498-Сионистик_режим_6_яшар_фаластинлик_болани_шаҳодатга_етказди
Ишғолий сарзаминлар шаҳарчаси истиқомат қилувчи сионистлардан бири Иордания дарёси ғарбий қирғоқларида ўзининг автомобили билан фаластинлик бир болани босиб ўтиб, уни шаҳодатга етказди.
(last modified 2019-07-16T06:24:47+00:00 )
июл 16, 2019 11:24 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим 6 яшар фаластинлик болани шаҳодатга етказди

Ишғолий сарзаминлар шаҳарчаси истиқомат қилувчи сионистлардан бири Иордания дарёси ғарбий қирғоқларида ўзининг автомобили билан фаластинлик бир болани босиб ўтиб, уни шаҳодатга етказди.

"Қудс нет" ва "Ториқ Забония"  вебсайти сешанба куни тарқатган хабарига кўра, 6 яшар фаластинлик бола велосипедда миниб уйнаётган пайтда, Иордан дарёси ғарбий қирғоғида жойлашган "Ал-Халил" ғарбидаги Треқомия шаҳрининг яқинида сионистик автомобили билан босиб ўтилди.

Треқомия сионистик шаҳар "Адора" шаҳри билан чегарадош шаҳардир. 

Ўтган апрель ойида ишғолий шаҳарчаларда яшовчи сионист 42 яшар фаластинлик ўқитувчини "Байту Лаҳм"-да босиб ўтиб, уни шаҳодатга етказган эди.