Маҳмуд Аббос: фаластинликлар ҳеч қачон "аср муомаласи"-ни қабул қилишмайди
Фаластин мухтроияти ташкилоти раиси Маҳмуд Аббос шанба куни "Манама йиғилиши" ва "аср муомаласи" билан мухолифат қилиш учун фаластинликларнингсиёсати ўзгармаслигини яна бир маротаба таъкидлади.
Фаластиннинг "Вафо" ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Маҳмуд Аббос Ромуллоҳда "Фатҳ ҳаракати" марказий қўмитасининг йиғилишида, ушбу ташкилотга тўланадиган солиқлардан фаластин маҳбуслари ва шаҳидларининг оила аъзолари улушини бекор қилиш ҳақида Исроил режимининг янги қонуни билан мухолифат қилиб, бу қонуни қабул қилиш фаластинлик маҳбуслар ва шаҳидларнинг ормонларидан қўл тортиш маъносидадир,-деб айтди.
Сионистик режимнинг "Кнессет" парламенти бундан олдин "аср муомаласи" номли америкалик лойиҳани қабул қилиш учун Фаластин мухторияти ташкилотига янада босим ўтказиш мақсадида мухторият ташкилотининг молиявий солиқлари даромадларидан маҳюуслар ва уларнинг оилалари ойликларидан кмайтириш буйича қонун лойиҳасини тасдиқлади.
Фаластин мухторияти раҳбари шунингдек, ишғолий Қудс шаҳрида Исроил томонидан қурилиш ишлари давом эттирилишига ишора этиб, фаластинликлар ишғолгарларга Фаластин пойтахтида бундай қазишмаларни давом эттиришларига ижозат бермайди,-қўшимча қилди.
Сионистлар Қудс шаҳри ва "Масжидул-Ақсо" масжидини яҳудийлаштириш мақсадида, Масжидул-Ақсонинг атрофи ва ҳаётини кенгайтиришга ҳаракат қилишмоқда ва 2007 йилдан бошлаб Бобул-Муғорабани бузиш ва унинг жойида катта кўприк қуриш бошлашди.