Сионистлар томонидан фаластинликларнинг уйлари бузиб ташланмоқда
Сионистик режим фақатгина икки кун давом этган жангда енгилгач, фаластинликларнинг яшаш уйларини вайрон қилишга киришган.
Исроил жорий йилнинг май ойида Ғазза бӯлгасига қарши янги босқинчилик урушини бошлади. Аммо муқовимат кучларининг қатъий қаршилиги туфайли оташкесим эълон қилиб, ӯз мағлубиятини тан олишга мажбур бӯлди.
Икки кунлик урушдан сӯнг Исроил ва Америка "Аср муомаласи" лойиҳасини сиёсий йӯл билан амалга оширишга анчайин чираниб кӯришди. Улар 25-26 июн кунлари Баҳрайннинг пойтахти Манама шаҳрида бу мавзуга бағишланган йиғилиш ӯтказишди. Аммо тадбирнинг ижрочилари бӯлган Трампнинг куёви Жаред Кушнер ва Америка президентининг Ғарбий Осиё бӯйича махсус вакили Жейсон Гринблатт ҳам Манама конференсиясининг натижасиз ӯтганини тан олишди.
Исроил шаҳарчалар қуриш ишини давом эттириш мақсадида фаластинликларнинг уйларини бузиш жиноятини давом эттирмоқда. Кейинги 24 соатдан озроқ вақт ичида сионистлар томонидан Қудс шаҳри атрофида яшовчи фаластинликларнинг юздан ортиқ яшаш манзили бузиб ташланди. Яқин кунларда яна 225 та уйни вайронага айлантириш режалаштирилган.
Исроил билан расмий дипломатик муносабатлар ӯрнатишга ҳаракат қилаётган Араб мамлакатлари амалда сионистларнинг бу ёвузликларини қӯллаб-қувватламоқдалар. Яқинда Баҳрайн Ташқи ишлар вазири араб давлатларининг Исроил билан расмий муносабатлар ӯрнатиши лозимлиги ҳақида изҳорот берди.
Америка президенти Доналд Трампнинг Қудсни Исроилнинг пойтахти, дея эълон қилиш ҳаракатлари янги жиноятларни амалга оширишда сионистларга далда бӯлди.
Шаҳарчалар ва яҳудийлар билан фаластинликлар ӯртасида девор қуришга қаршилик кӯрсатиш ҳайъатининг раиси Валид Асофнинг фикрича: Бу фаластинликлар яшаш манзилини бузиб ташлаш амалиётининг 1967 йилдан буён энг каттаси эди.
Фаластинликларнинг уйини бузиб, ӯрнига яҳудийлар учун шаҳарчалар қуриш ирқчиликнинг яққол намунасидир. Аммо халқаро ташкилотлар, жумладан БМТ ҳам бу масалада лом-мим демаяпти.
Ҳамос сиёсий идораси раисининг ӯринбосари Солеҳ Орурининг фикрича: сионист душманларнинг Қудс атрофидаги 100 дан ортиқ фаластинликнинг уйини бузиш ва юзлаб кишиларни овораю сарсон қилиш каби жинояти бу режимнинг ирқчи, жинояткор бир режим эканлигини кӯрсатади. Бу ёвуз режим фақатгина муқовимат тилини тушунади, холос.
Исроилнинг янги жиноятига қарши бирор-бир амалий чора кӯрмаган БМТ юзаки хавотирланиш билдирган.
БМТнинг Ғарбий Осиёда тинчлик масалаларини уйғунлаштирувчи вакили Николай Младинов ӯз саҳифасида шундай твит қолдирди: Сионистик режимдан фаластинликларнинг уйларини бузмасликни қайта-қайта талаб қилганимизга қарамай, Сур Боҳар маҳалласидаги фаластинликлар манзилини бузиб ташлаш оқибатида юзлаб фаластинлик оилалар оворага айланди. Ҳеч қандай миқдордаги инсонпарварлик ёрдами уйи бузилганларнинг дардига малҳам бӯлолмайди.