Исроил Ҳизбуллоҳ ва Ҳамоснинг қудрати ортиб бораётганини тан олди
Сионистик режимнинг хавфсизлик манбалари Ливандаги Ҳизбуллоҳ ҳаракати ва Фаластин Исломий муқовимати ташкилоти (Ҳамос)нинг қудрати ортиб бораётганини тан олди.
Меҳр ахборот агентлигининг хабарига кӯра Сионистик режим хавфсизлик манбаси Исроил армиясининг бир вақтнинг ӯзида Ҳамос ва Ҳизбуллоҳга қарши жанг қилишдан ваҳимага тушганини таъкидлаб, илова қилди: Телавив "Янаги уруш мутлақо бошқача бӯлади" деган ҳақиқат қаршисида талмовсираб қолган.
Сионистик режим хавфсизлик органларидаги ахборот манбаси Ҳамос ва Ҳизбуллоҳнинг дронлар соҳасидаги иқтидорини эътироф қилиб, деди: Ҳизбуллоҳ ӯзининг аниқ нишонга уриладиган ракеталари билан Тел-Авивдаги савдо марказлари ва Уруш вазорати биносини нишонга олиши мумкин.
Бундан олдинроқ Исроилнинг жосуслик ташкилоти (МОССАД) раҳбарининг ӯринбосари ва сионистик режим парламентининг аъзоси Ромбин Борк Ҳамос қаршисида Тел-Авивнинг ночорлигини эътироф қилган эди.