Фаластинлик асирлар орасида очлик эълон қилганлар сони ошиб бормоқда
(last modified Tue, 30 Jul 2019 11:01:43 GMT )
июл 30, 2019 16:01 Asia/Tashkent
  • Фаластинлик асирлар орасида очлик эълон қилганлар сони ошиб бормоқда

Фаластин халқ ҳаракати раҳбарияти очлик эълон қилган маҳбусларга бошқа асирларнинг қўшилишлари билан маҳбуслар орасида очлик эълон қилганлар сони ошиб бормоқда,-деб эълон қилди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Фаластин халқ ҳаракати раҳбарияти фаластинлик маҳбуслар бир неча кун олдин Исроил қамоқхоналаридаги оғир шароит ва уларга нисбатан қупол муносабатда бўлишларига қарши эътироз қилиш учун очлик эълон қилишган эди. Уларга яна 18 нафар маҳбус қўшилди,-деб эълон қилди. 

Ҳозирги кунда Исроил режими қамоқхоналарида 6 минг фаластинлик маҳбус ҳаёт кечиради. Булардан 62 нафари аёл ва 300 нафари эса балоғат ёшига етгани йўқ. 

Фаластинлик маҳбуслар сионистик режим қамоқхоналарида доим ноинсоний хатти-ҳаракатлар, руҳий ва жисмоний қийноқларга солиш ҳолатларига юзмаюз бўлишади. 

Ишғолий сарзаминлардан берилган хабарга кўра, сионистик ҳарбийлар Ноблис шаҳрига ҳужум қилиб тўрт нафар фаластинлик ёшларни ярадор қилишган.

Бу ҳужумда ўнлаб фаластинликлар кўз ёш оққузувчи газлардан бўғилиб қолишди.