Яман уламолари: Ол Сауд режими Ҳаж маросимидан суиистеъмол қилмоқда
Яман уламолари мамлакат пойтахти Санъо шаҳрида ўтказган йиғилишида тажовузкор режимларни Яман халқини оммавий қирғин этаётгани ва Яманни қўршовга олганини танқид қилиб, Ол Сауд режимини Ҳаж маросимидан сиёсий мақсадлар учун фойдаланаётганини қораладилар.
Алмасира телеканали тарқатган хабарга кўра, мамлакатнинг турли мазҳаблари ва минтақалардан келган яманлик уламолар кеча ўтказган йиғилишда Яманни парчаланишга қаратилган душманларнинг барча ёвуз мақсадларини чипакка чиқариш учун ваҳдат ва бирликни янада кучайтиришни таъкидлаб, Ол Сауд режими томонидан Ҳаж маросимларини сиёсий масадлар учун суиистеъмол қилинаётганини кескин маҳкум этдилар.
Мазкур учрашуда яманлик уламолар Яманга қарши ҳужумларни тўхтатиш, Яман портлари ва аэропортларини тезлик билан очилиши ҳамда мамлакатни парчаланишига қарши кураш олиб бориб, халқ кўнгилли кучлари ва Яман армиясини ҳимоя қилиш зарурлигини эълоон этдилар.