Сурия давлати армияси Хон Шейхун шаҳрига кирди
(last modified Mon, 19 Aug 2019 06:23:28 GMT )
август 19, 2019 11:23 Asia/Tashkent
  • Сурия давлати армияси Хон Шейхун шаҳрига кирди

Сурия армияси, Идлиб вилояти жанубида давом этатираётган ҳаракталарида, кеча Khan Shaykhun шаҳрини муҳосара қилиши ва террорчиларни қувиб юбориши билан, 5 йилдан кейин бу шаҳрга киришга муваффақ бўлди.

Алмаёдин телеканалининг хабар қилишича, Сурия армияси Хон Шейхундаги террорчиларга кўмак етказиш йўлларини тўсиб қўйди.

Хон Шейхун минатқасининг ҳарбий аҳамияти ҳам шундадирки,  уни қайтариб олиши Сурия давлат армиясига енгиллик билан шимол минтақалари яъне  Ma`arat al-Nu`man минтақаси томонидан ҳаракат қилишларига имконият яратади. Бу минтақа  Суриянинг шимол, жануб, шарқ ва ғарб томон халқар йўналишиниг ҳалқасидир.

  

Ёрлиқ