Сайид Ҳасан Насруллоҳ: ишғол этилган Фаластиндаги келаси сайловлар сионистлар қонига беланади
(last modified Mon, 26 Aug 2019 06:47:18 GMT )
август 26, 2019 11:47 Asia/Tashkent
  • Сайид Ҳасан Насруллоҳ: ишғол этилган Фаластиндаги келаси сайловлар сионистлар қонига беланади

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби сиоинстик режим томонидан Бейрут ҳаво ҳудудларини бузилганига муқовимат кучларини қатъий жавоб қайтаришига тўхталиб, сионистик режим масъулларига хитобан, ишғол этилган Фаластинда ўтказиладиган келаси сайловлар сионистлар қонига беланади деб таъкидлади.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, кеча Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби Сайид Ҳасан Насруллоҳ " Жеруд Арсал"ни озод этилганининг икикнчи йиллиги муносабатида  қатнашган халқи иштирокида сўзлаган нутқида  сионистик режимнинг янги тажовузларига кўрсатган илк аксиламалида  " Жеруд Арсал" амалиётлари  террорчиларга қарши Сурия армияси ва муқовимат кучлариниг буюк амалиётларининг бир қисми эди деб эслатди.

Ливан Ҳизбуллоҳи бош котиби,  сиоинстик режим бош вазири Бинямин Нетаняҳуни  сайловлар ўтказиш пайида бўлгани ҳамда сионистик режим партияларининг сайловларда минтақа халқлари қонини тўкишга одатланиб қолишганига ишора этиб, сиоинстик режим раҳбарлари келаси сайловлар олдинги сайловларга ўхшамайдиганини била олишлари керак деб қўшимча қилди.

Сайид Ҳасан Насруллоҳ сионистик режим армияси томонидан Ливан ҳаво ҳудудлари бузилганини ўта душманона ва хавфли эканлигинга тўхталиб, Ҳизбуллоҳ ҳаракати  бундай тажовузлари такрорланишига ижозат бермайди,  бундан кейин  сионистик режимниннг ҳар қандай учувчисиз учоқларини уриб туширади деб эълон этди.