Эрдуған: Туркия армияси яқинда Фурот шарқига киради
Туркия президенти бу мамлакат армиясини яқин келажакда Сурия шимолидаги Фурот дарёси шарқига кириши ҳақида хабар берди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, бугун Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған бу мамлакатнинг Мовш шаҳрида Малогирд номли урушдаги ғалаба йиллиги маросимида айни ҳолда Туриянинг ҳарбий самолётлари ва учувчисиз учоқлари Фурот шарқига кирган ва яқинда мамлакат қуроли кучлари ҳам бу минтақада жойлаштирилади деб таъкидлади.
У ўз сўзларида Туркия Фурот шарқида ўз дастурлари ва режаларини ижро этади ва Сурия шимолида ўз таъбири билан тинч минтақани яратиш учун Анқара ҳаракатлари йўлида бирор монеа бўлмайди деб изоҳлади.
Туркия давлат масъуллари Сурия шимолида ўз таъбири билан тинч минтақани шундай бир шароитда яратишни таъкидламоқдаки, бир неча маротаба Дамашқ давлати ва сурияликлар Анқара давлатининг кескинликлар яратувчи сиёсатига қарши чиқиб, Суриядан турк ҳарбий кучларини чиқаришни таъкидлашмоқда.