Сионистик режим қамоқхонасидаги фаластинлик асирларидан яна бири шаҳид бўлди
(last modified Mon, 09 Sep 2019 07:25:02 GMT )
сентябр 09, 2019 12:25 Asia/Tashkent
  • Сионистик режим қамоқхонасидаги фаластинлик асирларидан яна бири шаҳид бўлди

Кеча сионистик режимнинг " Усоф Ҳаруфи" қамоқхонасида қийноққа солингани ва аттайин тиббий ёрдам кўрсатилмагани 47 яшар фаластинлик Басом Ассоеҳ шаҳид бўлди.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Басом Ассоеҳ қон саратонига  ва бошқа бир нечта касалликка мубтало бўлганди, аммо уни озод қилишдан воз кечди.

Кеча Фаластин исломий муқовимат ҳаракати -Ҳамаснинг сиёсий идораси раиси Исмоил Ҳания  сўзлаган нутқида сионистик режим Басом Ассоеҳни шаҳид бўлгани учун жавобгардир деб эълон этди.

Фаластинлик асирлар ҳаракатининг маълумотлар идораси ҳам чиқарган баёниясида,  Басом Ассоеҳни шаҳид бўлиши билан  бу ҳаракат шаҳидларининг сонини 221 нафарга етгнанини маълум этди.

Эндиликда 6 мингга яқин фаластинлик асирлар сиоинстик режим қамоқхоналарида сақланмоқда.

Асирлар орасида 62 нафар аёл ва уч юз нафар болалар бор.

Ёрлиқ