Эрдуған: АҚШ Сурияда террорчилар учун хавфсиз минтақа яратишга уринмоқда
Туркия президенти АҚШ давлатини Сурия шимолида террорчиларга қарши кураш олиб боргани йўқ дея айтди.
Анатолий ахборот агентлигининг хабар қилишича, Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған Малатия вилиятида ривожланиш бўйича бир неча лойиҳаларни фойдаланишга топшириш маросимида, АҚШ давлати Сурия шимолида террорчи гуруҳлар айниқса Курдистон ишчилар партияси ва Халқ мудофаа бўлинмалари гуруҳлари учун тинч минтақа яратишга ҳаракат қилмоқда деб айтди.
Эрдуғон изҳотидан олдин Туркия ва АҚШ ҳарбий кучлари ўз таъбирлари билан тинч минтақани яратиш учун лойиҳа чорчубасида Сурия шимолида қўшма патрул амалиётларни ижро этгандилар.
7 август Анқара ва Вашингтон давлатлари Сурия шимолида ўз таъбирлари билан тинч минтақани яратишни бошқариш ва мувофиқлаштириш учун Туркияда қўшма амалиёт марказини таъсис этиш борасида келиша олишди.
Сурия давлати Эфрин ва мамлакат шимолидаги барча минтақаларда ҳарбий амалиётлар ўтказаётган Туркия давлатини ишғолгар эканлигини таъкидлаб, бир неча маротаба Туркия ҳарбийларини Сурия ҳудудларидан чиқаришни сўраган.