Ғазо бўлгасида ҳам сионистик режимнинг учувчисиз учоғи уриб туширилди
Ахборот манбалари Ғазо бўлгасида фаластинлик муқовимат кучлари томонидан сионистик режимнинг учувчисиз учоғини уриб туширилгани ҳақида хабар бердилар.
Алмаёдин телеканалига кўра,кеча Фаластин муқовимат кучлари, сионистик режимнинг ушбу учувчисиз учоғини Ғазо секторидаги Рафаҳ шарқи осмонида нишонга олганини маълум этганлар.
Сионистик режими ҳам Ғазо бўлгасида ўзининг учувчисиз учоғини уриб туширилганини тасдиқлаган.
Ал-Олам телеканали тарқатган хабарга кўра, сионистик режим ОАВ -и Фаластин муқовимат кучлари Ғазо бўлгаси Рафаҳ осмонида бу режим учувчисиз учоғини уриб туширганидан кейин уни қўлга олишганини эълон этдилар.
Кеча Ливан Ҳизбуллоҳи ҳаракати ҳам бу мамлакат жанубидаги Ромия минтақасидаги осмонида сионистик режимни тажовузкор учувчисиз учоғини нишонга олиб, уриб туширганди.