Мисрда 650 нафар эътирозчи қўлга олинди
Мисрнинг ҳуқуқ тартибот манбалари давлатга қарши кўча намойишлар жраёнида 650 нафарни ушланганини тасдиқлади.
Ал-Жазира телеканалининг хабар қилишича, Миср президенти Абдулафаттоҳ Ас-Сисига қарши 3 кун давомидаги митинглар ички ва хавфсизлик кучларни эътирозчилар шахсиятини аниқлаб уларни уй- манзилларига ҳужум қилиши ва айрим манбаларга биноан 650 нафарни қўлга олишига олиб келди.
Мисрлик эътирозчилар 3 кун давомида Қоҳира шаҳри хусусан бу шаҳарнинг Ат-Таҳрир ва бошқа майдонида тўпланишиб, давлатдаги коррупцияга қарши митинг ўтказишди. Улар шунингдек мамлакат президенти Ас-Сисини истеъфога чиқишини талаб этишди.
Эслатиб ўтамиз Абдулфаттоҳ Ас-Сиси 2014 чи ийлдан бери Миср президенти бўлиб, бу мамлакатни бошқариб еелмоқда.
Миср президентига қарши эътирозлар жума куни бошланганди, сиёсий партиялар таклифи асосида келаси кунларда ҳам давом этиши кутилдмоқда.