сентябр 28, 2019 14:40 Asia/Tashkent
  • ИШИД жангарилари ҳужумида 19 нафар мисрлик ҳарбийлар ҳалок бўлди

Кеча Миср ахборот манбалари Шимолий Синай вилоятидаги Bir Al Abd шаҳри жанубида жойлашган Тафоҳа минтақаси ҳарбий базасига қарши ИШИД террорчи гуруҳи ҳужумларида ҳақида хабар тарқатишди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бу ҳужумда 19 нафар мисрлик ҳарбийлар ҳалок бўлган.

ИШИД террорчи гуруҳи тарқатган баёниясида бу ҳужум кеча пешин пайтида уюштирилган ва бу гуруҳ жангарилари Миср армиясини назорат марказларидан бирини нишонга олишганини маълум этди.

Эслатиб ўтамиз, Миср мамлакати сўнгги йиллар хусусан 2013- чи йилда давлат армияси томонидан Муҳаммад Мурси давлатини ағдарилгани ортидан кўп террорчилик ҳужумларга дучор бўлмоқда.

Мисрдаги нотинчлик ва террористик ҳужумлар бу мамлакат халқни президенти Абдулфаттоҳ Ассисига нисбатан эътирозларни ошиб боришига сабаб бўлган.

 

Ёрлиқ