Саудия Арабистони подшосининг шахсий тан соқчиси ўлдирилди
Саудия Арабистони манбалари Арабистон подшосининг шахсий тан соқчиси Абдулазиз ал-Фаҳм ўқотар жароҳат оқибатида ҳалок бўлгани ҳақида хабар тарқатишди.
Саудиялик манбалар шунингдек бугун тонг пайтида Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазизнинг шахсий тан соқчиси генерал Абдулазиз Ал-Фаҳмни Файсал касалхонасига олиб бориши чоғида йўлда вафот этганини тасдиқлашди.
Шу ҳолда Аш-Шарқ-ул Авсат газетаси Ал-Фаҳм ўлими сабабига ишора этмасдан, у касалхонада вафот этган деб ёзди.
Ал-Фаҳм аввалда Арабистоннинг олдинги подшоси Малик Абдуллоҳ бин Абдулазизнинг шахсий тан соқчиси эди ва унинг ўлимидан сўнг ҳам Малик Салмоннинг тан соқчиси лавозимида ишларди.
Аккод газетаси ҳам ушбу хабарни эълон қилиб, уни ўлдирилиши сабаблари номаълумлигича қолмоқда деб ёзди.
Ар-Риёд газетаси ҳам Ал-Фаҳм Жидда шаҳрида шахсий ихтилфолар туфайли ўққа тутилган ва ҳалок бўлган деб эълон этди.
Бошқа томондан саудиялик журналист Али Ал-Аҳмад Твиттердаги саҳифасида Малик Салмоннинг шахсий тан соқчиси бир неча кун олдин ўз лавозимидан четлаштирилганди ва бу масала унинг ўлимида кўп шубҳаларни вужудга келтирган деб ёзди.