октябр 02, 2019 17:13 Asia/Tashkent
  • Арабистон жанубида саудиялик ҳарбийлар жасадлари қолиб кетди

Яманнинг асирлар қўмитаси раиси Арабистон жанубидаги Нажрон минтақасида ўтказилган "Наср мин Аллоҳ" амалиётлари натижасида ўлдирилган саудиялик ҳарбийлар жасадлари илгаригидек тоғлар ва биёбонларда қолиб кетганини маълум этди.

Ал-Олам тарқатган бугунги хабарга кўра, Яман асирлар ишлари қўмитаси раиси Абдулқодир Ал-Муртазо Ол Сауд режими бошчилигидаги тажовузкор коалиция кучлари Қизил Хоч вакилларига бу ҳарбийлар жасадларини олиб чиқишга ижозат бермаётир дея изоҳлади.

Кеча Яман армияси наттоғи Яҳё Ас-Сареъ ҳам матбуот конференция жараёнида,  Яман жанубидаги " Наср мин Аллаҳ" амалиётларининг икки босқичи тафсилотларини шарҳлар экан,  бу ҳужумларда Саудия Арабистони юзлаб ҳарбийларни ўлдирилгани ва ўнлаб нафарни жароҳат олгани ҳақида хабар берганди.

Яман қуролли кучлари наттоғи  Яманнинг учувчисиз учоқлари,   икки босқичида  душман базалари ва ҳарбий техникаларини нишонга олиши учун 37 амалиётни ўтказди ва саудияликлар эса фақат  10 кун ичида, 3 йил давомида ишғол этган минтақаларни қўлдан бой берди. 

 

Ёрлиқ