Саъудия Арабистонининг Бош прокурори 45 гумонланувчига ӯлим жазоси беришни талаб қилди
https://parstoday.ir/uz/news/west_asia-i47904-Саъудия_Арабистонининг_Бош_прокурори_45_гумонланувчига_ӯлим_жазоси_беришни_талаб_қилди
Саъудия Арабистонининг Бош прокурори террорчи гуруҳга аъзоликда гумонланган 45 фуқарога ӯлим жазоси беришни талаб қилди
(last modified 2019-10-04T14:28:42+00:00 )
октябр 04, 2019 19:28 Asia/Tashkent
  • Саъудия Арабистонининг Бош прокурори 45 гумонланувчига ӯлим жазоси беришни талаб қилди

Саъудия Арабистонининг Бош прокурори террорчи гуруҳга аъзоликда гумонланган 45 фуқарога ӯлим жазоси беришни талаб қилди

"Спутник" ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра Саъудия Арабистонининг Бош прокурори террорчи гуруҳга аъзоликда гумонланган 45 фуқаронинг ишини кӯриб чиқаётган маҳкамадан судланувчиларга  ӯлим жазоси беришни талаб қилди.

Судланувчилар Абҳо, Нажрон ва Ал Аҳсодаги масжидларни портлатиш, ҳамда хавфсизлик кучлари вакиллари, жумладан бир полковникни қатл қилишда гумонланадилар.

Саъудия Арабистони жорий йилнинг апрел ойида ҳам террорчи гуруҳлар ташкил қилишда айбланган 37 фуқаросини қатл қилди. Аммо 32 нафари шиа мусулмонлардан иборат бу гуруҳни қатл қилишнинг асосий сабаби уларнинг давлатга қарши норозилик намойишларида қатнашиши эди.