Трамп Американинг ИШИДни вужудга келтирганини хаспушлашга ҳаракат қиляпти
ИШИД терорчи гуруҳини вужудга келтиришда инкор қилиб бӯлмас мавқеъга эга бӯлган Америка Абубакр Бағдодий ӯлдирилгач, ӯзини тероризмга қарши курашнинг қаҳрамони сифатида жилвалантирмоқда.
Шу мақсадда Америка президенти Доналд Трамп якшанбе куни Оқ Уйда ӯтказилган матбуот анжуманида ИШИД раҳбарининг ӯлими тафсилотлари ҳақида гапирди. У ӯз сӯзларини "Америка дунёдаги энг катта террорчилик ташкилотининг саркардасини ӯлдирди" ибораси билан бошлаб, бу амалиётнинг айрим лавҳалари унинг шахсий назорати остида олиб борилганини иддао қилди.
Американинг ИШИД каби террорчи гуруҳларни вужудга келтиришдаги мавқеини кӯрмаганга олган Трамп деди: Ӯтган кеча Америка дунёдаги биринчи рақамли террорчи гуруҳнинг саркардаси тӯғрисидаги адолатни барқарор қилди. Бағдодий жаҳондаги энг даҳшатли террорчи ташкилот -- ИШИДнинг саркардаси эди.
Трамп бу чиқишида ӯзининг илгари айтган "Обама даврида Американинг ИШИДни шакллантириш ишида мислсиз рол ӯйнагани" ҳақидаги гапларини ҳам тилга олмади. У 2016 йилнинг январ ойидаги сайловолди нутқида деган эди: Улар (Обама ва Клинтон) ёлғончилардир. Улар ИШИДни вужудга келтиришди. Ҳиллари Клинтон Обама билан биргаликда ИШИДни вужудга келтирган.
Савол туғилади: Трамп ӯзининг бу мавзудаги олдинги баёнотини унутганми ёки ҳар бир лаҳзаси унга импичмент эълон қилинишини яқинлаштираётган бугунги кунларда Американинг оммавий афкорида ӯзининг обру-эътиборини юксалтириш талвасасига тушганмикин?!
Қизиғи шундаки, Трампнинг айни шу иккиюзламачилик қилмишлари ҳам унга қарши норозилик ҳаракатлари тӯлқинини вужудга келтирди. Америка Намояндалар мажлисининг раиси Ненси Пелоси Трампнинг Абубакр Бағдодийни ӯлдириш амалиёти ҳақида Намояндалар мажлисини огоҳлантирмаганини танқид қилиб, деди: Американинг Намояндалар мажлиси бу ҳужум ҳақида хабардор қилиниши лозим эди".
Украина масаласида ӯзини жиддий бошоғриққа гирифтор этган Америка президентининг демократ рақиблари фурсатдан фойдаланиб, 2016 йилги сайлов учун қасос олиш мақсадида унга импичмент эълон қилиш жараёнини тезлаштиришга ҳаракат қилишяпти. Трампнинг бу хавфли вазиятдан чиқиши учун "ӯта жиддий" бир ҳодиса руй бериши лозим эди. У Бағдодийни ӯлдириш Американинг ичкарисида президентга обру-эътибор келтириб, стратегик шериклар ӯртасида эса мамлакатнинг нуфузини янада оширади, деган гумонда эди.
Трампнинг уринишларига қарамай ИШИДнинг Америка томонидан яратилганлиги ҳақидаги ҳақиқатни хаспушлаб бӯлмайди. Сурияда тартибсизликлар бошланган чоғи Америка террорчи гуруҳлар, жумладан ИШИД орқали бу мамлакатнинг қонуний ҳукуматини ағдариш мақсадини илгари сурди.
Американинг Суриядаги қилмишлари тарихидан маълумки 2011-2014 йиллар орасида ИШИД гуруҳи Американинг логистик ва молиявий кӯмаклари билан Суриянинг айрим минтақалари, шунингдек Ироқнинг баъзи шаҳарларини босиб олди. Америка анчайин кенг ҳудудларни қӯлга киритган ИШИДни ӯз назорати остига олиш учун 2014 йили Обама даврида "ИШИДга қарши халқаро коалитсия" тузди. Коалитсия тузишдан кӯзланган асл мақсади ИШИДни ӯз назоратида сақлаб уни ҳимоя қилиш ва ундан Сурия давлати ва армияси, шунингдек унинг шерикларига қарши фойдаланишдан иборат эди.
Хулоса, Американинг ИШИДга қарши курашганлиги ҳақидаги иддаолари ёлғондан бошқа нарса эмас.