Ливан шимолий шарқида бомба портлаши оқибатида камида 4 нафар инсон жароҳат олди
сентябр 17, 2016 18:26 Asia/Tashkent
Ахборот манбалари Ливан шарқий шимолида бомба портлаши ҳақида хабар беришди
Ахборот манбалари Ливан шимолий шарқида бомба портлаши ҳақида хабар беришди. Баҳрайн ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ливан шимолий шарқидаги Эрсол шаҳрида қочқинлар жойлашган лагерда жума куни бомба портлаши оқибатида камида 4 нафар инсон оғир тан жароҳати олди. Бир миллиондан кўпроқ Сурия аҳолиси Сурияда террорчилик ҳаракатлари бошланганидан кейин Ливанга қочиб ўтишган. Ливаннинг Сурия билан чегаларидаги шимолий шарқий ва шарқ минтақалари мунтазам равишда террорчилик ҳужумларига учраб туради.